Мавлуда Асалхўжаева янги клип премьерасини тақдим этди — видео
Клипда Райҳон Асадова ва Аброр Малик роль ижро этган
Хонанда Мавлуда Асалхўжаева «Бора-бора» номли қўшиғига ишланган янги клипни мухлислари эътиборига ҳавола қилди.
Клипда астриса Райҳон Асадова ҳамда «Мени асра» сериалида Саид образини гавдалантирган актёр, модель Аброр Малик бош ролларни роль ижро этган. Клип романтика жанрида суратга олинган. Илк саҳнада Райҳон Асадова севган инсони билан жанжаллашиб қолгани акс этган.
Кейин у дўстининг базмига боради. У ерда Аброр Малик ҳам бўлади. Актрисани дугоналари рақсга таклиф қилади. Бироқ у бошида таклифни рад этади. Кейинчалик ўзи даврага қўшилади ва рақсга тушишни бошлайди. Шу пайти у актёрнинг эътиборини тортади. Кейин уларга дафтар ва ручка беришади. Аброр Малик чизаётган дафтарни дўсти олиб қўяди ва уни бошқаларга кўрсатади. Унда Райҳон Асадованинг сурати чизилган бўлади. Ҳамма кетгандан кейин актёр Райҳоннинг дафтарида ўзининг расмини кўради. Клип сўнгида унинг давоми бор экани маълум қилинади.




