Манзура мухлисларига янги клип премьерасини тақдим этди — видео
Унда бош роллардан бирини Гули Асалхўжаева ижро этган
Хонанда, актриса Манзура исломий руҳда куйланган «Ассалом, ё Аллоҳ» деб номланган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.
Унда хонанда Гули Асалхўжаева ўзини қайнона образида роль ижро этди. Клипда ўзбек тўй анъаналари акс этган. Унда келиннинг уйини тарк этиш саҳнаси олиб чиқилган. Гули Асалхўжаева қизини узатаётган она образини гавдалантирган. Клип охирида йигит турмуш ўртоғи билан намоз ўқиётган саҳна билан тугайди.
Манзуранинг тўлиқ исм, фамилияси Йўлдошева Манзура Мубораковна
У 1978 йил 21 февралда Тошкент шарида, рассом оиласида дунёга келган. Манзура 5 ёшлик пайтиданоқ, боғчадошларини ўзининг ноёб овози билан ҳайрон қолдирарди. Қизидаги қобилиятни сезган ота, дўсти Карим Хожи билан маслаҳатлашиб, уни Успенский номидаги мусиқа мактабига беради. У ерда олинган билим ва тажриба Манзурани вокал устаси сифатида шакллантиради.




