Хамдам Собировдан янги клип премьераси тақдим этилди— видео
Унда бир нечта машҳур актёр ва актрисалар рол ижро этган
Хонанда, «Манго» гуруҳининг собиқ аъзоси Хамдам Собиров ўзининг «Мактабимда» номли қўшиғига ишланган клип премьерасини мухлислари эътиборига ҳавола қилди.
Унда Инстаблогер Дилшод Назаров, актриса Райҳон Асадова ҳамда актёр Аббос Баҳодиров ўйнаган. Клипмейкер Дониёр Ражабов. Қўшиқ матни ва мусиқаси хонанданинг ўзи томонидан яратилган. Мусиқий сайқални эса Дониёр Аҳмедов қилган.
Клип воқеаларида мактаб ҳаёти акс этган. Унинг бошида Дилшод Назаров ҳамда Райҳон Асадованинг суҳбати бўлади. Улар дарсда ўтирган пайти инстаблогер алтрисага «Севаман» деб ёзилган дафтарни беради. Бу ёзувни кўриб қиз ҳаяжонланади.
Бироқ қизни бошқа синфдоши Аббос Баҳодиров ҳам яхши кўради. У Райҳон Асадованинг йўлини тўсади. Буни Дилшод Назаров кўриб қолади ва у билан жанжаллашади. Клип охири Дилшод Назаров ва Райҳон Асадованинг велосипедда учиб кетаётгани акс этган саҳна билан тугайди.




