Премьера

Алишер Узоқов севги сабаб дўстини ўлдирди: Озода Нурсаидовадан янги клип тақдим этилди — видео

Клипда бир қанча машҳур актёр ва актрисалар роль ижро этган

Алишер Узоқов севги сабаб дўстини ўлдирди: Озода Нурсаидовадан янги клип тақдим этилди — видео

Хонанда Озода Нурсаидова «Эй дўст» номли қўшиғига ишланган клип премьерасини тақдим этди.

Унда Алишер Узоқов, Адиз Ражабов ва Райҳон Асадова бош ролларда ўйнаган. Клипда улар синфдош бўлиб роль ижро этган. Алишер Узоқов чет элда бўлади. Адиз Ражабов ва Райҳон Асадова турмуш қурганди. Актёрлар бир-бири билан яқин дўст бўлади. Бироқ Алишер Узоқов ҳам Райҳонни севарди.

Адиз Ражабов ўз бизнесини йўлга қўйган ва оиласи билан бахтли яшарди. Алишер Узоқов чет элдан келгач, актрисани дўстидан қизғонади. Икки дўст кечки овқатдан чиққач, Алишер Узоқов дўстининг машинасига ўтиради ва уни уриб юборади. Адиз Ражабов ўша ерда вафот этади.