Жўраевлар оиласи Санжайни бешинчи марта судга берди
У бундан мақсад нималигини билмаслигини айтди
Хонанда Санжай Instagram саҳифасида Жўраевлар уни бешинчи марта судга бергани ҳақида гапирди.
У Жўраевларга нима кераклигини билмаслигини айтди. У Шерали Жўраевнинг «Гулбадан», «Атиргулим» қўшиқларини репитицияда куйлаган пайтида кимдир видеога олиб уни интернетга тарқатиб юборган. Хонанда Жўраевлар айнан шунинг учун уни судга чақирётганини таъкидлади. Санжай қўшиқ ёзиб олинмаганини, унинг аудио варианти ҳам йўқлигини айтди.
«Сизларга зўр янгилигим бор. Жўраевлар бешинчи марта судга берибди. Уларга мендан нима кераклигини билмайман. Тўрт марта тутқазишди. Бешинчи марта берибди. Соққа керакми ёки интернетда шу нарда айланиши керакми? Тушунмайман. Шерали Жўраевнинг ‘Гулбадан’, ‘Атиргулим’, деган қўшиғи учун. Ундай қўшиқнинг аудио файли ҳам йўқ. Шунчаки репитиция пайти кимдир видеога олиб ибтернетда қўйди. Энди шу йўқ нарса учун ҳам судга беряпти. Қўшиқ чиқмаган. Ижод қилинган лекин унинг ёзиб олинган варианти йўқ. Жўраевларга Янги йил муборак бўлсин», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санжай Жўраевлар билан тўрт марта судлашганини айтганди. Шунингдек, у Рамзан Қодиров билан муносабати ҳақида гапирганди. Шу билан бирга, хонанда хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берганди.




