Валижон Шамсиев ўқитувчилар байрамига табрик сифатида латифа айтиб берди — видео
Қизиқчи, сўз устаси Валижон Шамсиев 1 октябрь Ўқитувчилар ва мураббийлар байрамига табрик сифатида латифа айтди. Сўз устаси видеони ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган ва барчани байрам билан табриклаган. Унинг латифаси бобо ва набира ўртасидаги суҳбат ҳақида. «Бир бола мактабга бормабди. Уйда ўтирса бобоси келиб нимага мактабга бормаганини сўрабди. Кейин набирасини олиб кўчага чиқиб кетибди. Улар йўлда […]
Қизиқчи, сўз устаси Валижон Шамсиев 1 октябрь Ўқитувчилар ва мураббийлар байрамига табрик сифатида латифа айтди.
Сўз устаси видеони ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган ва барчани байрам билан табриклаган. Унинг латифаси бобо ва набира ўртасидаги суҳбат ҳақида.
«Бир бола мактабга бормабди. Уйда ўтирса бобоси келиб нимага мактабга бормаганини сўрабди. Кейин набирасини олиб кўчага чиқиб кетибди. Улар йўлда кетаётса боланинг устози кўриб қолибди. Кейин чол набирасининг устидан кулиб, энди тамом бўлдинг устозинг сени кўриб қолди, қани беркин дебди. Шунда бола бобосига бобо сиз беркининг, чунки устозга сизни ўлди деб айтгандим дебди», — дейди Валижон Шамсиев.




