Медиа

«Унда ҳамма ҳаёт». Нодиршоҳ Алимович ўзининг энг севган суратини эълон қилди — фото

Актёр 11 август куни туғилган кунини нишонлаган

«Унда ҳамма ҳаёт». Нодиршоҳ Алимович ўзининг энг севган суратини эълон қилди — фото

Телебошловчи, актёр Нодиршох Абдулакимов Instagram саҳифасида ўзининг энг севимли архив суратини эълон қилди.

Ушбу расмда актёрнинг болалиги акс этган. У суратга ота-онаси билан биргаликда тушган. Нодиршох Абдулакимов 11 август туғилган куни муносабати билан суратни эълон қилган ва унга умр бергани учун ота-онасига раҳмат айтган. Нодиршох Абдулакимовнинг пости остидаги изоҳларда кузатувчилари уни туғилган куни билан табриклаган.

«Шу расмни яхши кўраман. Унда ҳамма ҳаёт. Умр учун раҳмат, ота, она», — деб ёзади бошловчи.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nodirshox Abdulakimov (@shoxalimovich)

Аввалроқ Гулчеҳра Эшонқулова ота-онаси билан тушган болаликдаги суратини эълон қилганди. Унда актрисанинг жуда кичкина бўлганини кўриш мумкин. Унинг икки ёнида отаси ва онаси ўтирган. Гулчеҳра Эшонқуловани суратга рангли кўйлакда, онаси атлас кўйлакда тушган. Актрисанинг кузатувчилари унга гўзаллик ота-онасидан ўтганини айтган. Обуначиларнинг кўпчилиги Гулчеҳра Эшонқулова кўпроқ отасига ўхшашини таъкидлаган. Уларнинг таъкидлашича, актрисанинг истараси эса онасига тортган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)

Шу билан бирга, Имрон онаси билан тушган суратини эълон қилганди. Имрон онаси Ҳаж зиёратини амалга оширганини маълум қилди. Суратда хонанданинг онасини оқ кийимда кўриш мумкин. Ушбу пост остида тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё ҳам изоҳ ёзиб қолдирган. Шунингдек, хонанда Юлдуз Турдиева, актёр Азиз Раметов ва актриса Зилола Ғуломова ҳам суратга ўз фикрини билдирган.

«Яқинда онам Ҳаж сафаридан қайтди. Ҳамма ҳожиларимизнинг Ҳажи қабул бўлсин!», — ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IMRON (@imronsinger)