Янгиликлар

Иззат Шукуров уйланди — видео

Хонанда бу гал ҳам аёлининг юзини кўрсатмаган

Иззат Шукуров уйланди — видео

Хонанда Instagram саҳифасида Иззат Шукуров никоҳдан ўтганини маълум қилди.

У ўз саҳифасида ушбу жараён акс этган видеони эълон қилган. Видео аввалида гуллар билан безатилган жойда Иззат Шукуровни кўриш мумкин. Аёли унинг орқасида келганда эса, хонанда ўгирилади ва унинг қўлидан тутади.

Шунингдек, у никоҳ тузилган тўғрисидаги гувоҳномани ҳам кўрсатган. Иззат Шукуров жойлаган видео остида турмуш ўртоғини ҳам белгилаб қўйган. Бироқ хонанда бу гал ҳам аёлининг юзини кўрсатмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Аввалроқ Иззат Шукуров рафиқасининг қўлини сўрагани акс этган видеони эълон қилганди. Хонанда унга қўлини узатган. Қиз ҳам унга қўлини берган. Кейинроқ эса қизнинг қўли узук тақилган ҳолда турганини кўриш мумкин. Иззат Шукуров бўлажак аёлининг қўлини мусиқа садолари остида ва ҳашамтли қилиб безатилган жойда сўраган. Шунингдек, хонанда шу ерда фотосессия ҳам қилган.

Шунингдек, Иззат Шукуров бўлажак рафиқасини кўрсатганди. У бўлажак турмуш ўртоғининг қўлини сўраган. Хонанда ушбу лаҳзалардан суратларни эълон қилиб, қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Биз охири бўлмаган ҳикояни бошлашга тайёрмиз», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)