«Сизнинг мухлисингизмиз». Халимахонимнинг уйига лўлилар келиб, унинг қўшиғига ўйнаб берди — видео
Улар Сардор Раҳимхон ва Халимахоним айтган дуэтга ўйнаган
Хонанда, актриса, қизиқчи Халима Ибрагимова Instagram саҳифасига эшигининг тагига лўлилар келиб ўйнагани акс этган видео жойлади.
У ижтимоий тармқодаги саҳифасида уйининг олдига лўлилар тўлиб кетганини кўрсатган. Лўлилар унинг хонанда Сардор Раҳимхон билан биргаликда айтган «Ҳалима» қўшиғига ўйнaган. Улар Халиманинг мухлиси эканини таъкидлаган.
«Уйимизга лўлилар келибди. Буёғи нима бўлганини кўринг. Мухлисларим. Бу ўртага тушиб ўйнаб берадиган раққосаларми? Хайр, яхши етиб олинг», — дейди у.
Шунингдек, актриса Instagram саҳифасига Аҳад Қаюм билан жанжаллашгани акс этган видео жойлаганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу билан бирга хонанда онасининг архив суратларини эълон қилганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




