Медиа

Shoubiz эксклюзив: Санжайнинг 6 ёшли мухлиси уни кўриш учун Россиядан Ўзбекистонга учиб келди

Бу унинг энг катта орзуси бўлган

Shoubiz эксклюзив: Санжайнинг 6 ёшли мухлиси уни кўриш учун Россиядан Ўзбекистонга учиб келди

Хонанда Санжайнинг 6 ёшлик спортчи мухлиси 30 октябрь куни Россиядан Ўзбекистонга етиб келди.

Россиянинг Челябинск вилоятида яшовчи спортчи бола Алексей Шмотин Санжай билан учрашиш учун дастлаб Москавага учган, ундан сўнг Тошкентга етиб келган. У Ўзбекистонда 8 кун бўлади.

«Мана Алексей келди, кайфияти зўр. Худо хоҳласа, Ўзбекистонда 8 кун бўлади. Биз Бухоро, Самарқанд, Навоий ва барча шаҳарларда биргаликда айланамиз. Ўзбекистоннинг энг зўр овқатларидан едирамиз. Маза қилиб 5-6 килограмга семиради», — дейди Санжай.


Маълумот учун, Алексей Шмотин телефонда тасодифан Санжайнинг қўшиғини эшитиб қолган ва шундан бери унда хонанда билан шахсан кўришиш истаги пайдо бўлган. Спортчи 30 октябрь куни ўз орзусини амалга оширди. Бу Лёшанинг узоқ масофага бўлган илк саёҳати.