Медиа

Шаҳзода Муҳаммедова кофедан либос эскизини чизди — фото

У буни Instagram'даги обуначилари билан бўлишди

Шаҳзода Муҳаммедова кофедан либос эскизини чизди — фото

Актриса, хонанда, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида кофедан чизган либос эскизини обуначилари билан бўлишди.

Дизайнер Instagram’даги мазкур пости остига қуйидагича изоҳ қолдирган: «Эскизларни қаламда, вакомда чизишдан зерикдим. Қошиқ ва кофе».

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)

Шаҳзода Муҳаммедова 1991 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У ёшлигида расм чизишга қизиққан ва дизайнерлик соҳасида билим олган. Кейинроқ Тошкент давлат иқтисодиёт олийгоҳида туризм соҳасида ўқиган. Олийгоҳини тамомлагач, у туризм соҳасини эмас, балки ўзи қизиққан саънат соҳасини танлаган.

У саънатдан ташқари ўзининг асосий касби бўлган дизайнерлик соҳасида ҳам фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда у «Shakhzoda atelier» брендли шахсий либослар ательеси асосчиси. Шаҳзода Муҳаммедова қизи Милананинг номи билан оналар ва қиз болалар учун кийим брендига асос солди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова нима сабабдан турмушга чиққанидан сўнг фамилиясини ўзгартирмагани ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, актриса Италиядаги ёмон таассуротлари ҳақида айтиб берганди. Шу билан бирга, унинг санъат соҳасига киришига бувиди қарши бўлгани ҳақида маълумот берилганди.