Медиа

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг эртакнамо хонасини кўрсатди — видео

«Унга ўзимнинг ҳавасим келади», — дейди актриса

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг эртакнамо хонасини кўрсатди — видео

Актриса, телебошловчи, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова қизи Милананинг хонасини кўрсатди.

Шаҳзода Муҳаммедованинг сўзларига кўра, қизига ўзининг ҳам ҳаваси келади. Чунки болалигида бундай хонаси бўлмаган. Шунингдек, ҳозирги замонда болаларга жуда яхши эканини, шу даврда она бўлганидан бахтиёрлигини таъкидлаган.

«Миланага ўзимнинг ҳавасим келади. Чунки болалигимизда уй дизайн проэктлари ҳозиргидек ривожланмаган эди. Оила аъзоларимиз чет эл сафарига кетишса ҳам бизни уйда қолдириб кетишар эди. Ҳозирги болажонлар туғилибдики сафарда, қўлида телефон, wифида ўйин ўйнаб мультик кўришади.Базида ўйлайман, яхшиям мен ҳозирги даврда яшаб фарзандли бўлдим, акс ҳолда йиғлаганида овутиш учун нима қилар эдим. Ҳозирги даврда болажонлар учун овунчоқлар, ўйингоҳлар жуда кўп. Ҳатто бетоб бўлса ҳам турли замонавий клиникалар мавжуд. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги замонавий оналарнинг омади бор», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова Инстаграм саҳифасида янги уйининг ички дизайнини кўрсатган эди. Уйнинг энг эътибор тортадиган жойи катта гардероб ва Милананинг пушти рангга бурканган хонаси. Гардероб хонасида Шаҳзоданинг бир қанча оёқ кийимлари ва сумкаларини кўриш мумкин.

Актриса Милананинг хонаси сабаб эри билан тортишиб қолганини айтди. У турмуш ўртоғи тaъмирдан олдин ҳеч нимага аралашмаслигини айтган.

«Марат Хайруллаевич билан Милананинг хонаси бўйича узоқ баҳс қилдик. Ҳатто, гаплашмай қўйдик. Сабаби таъмир бошланганида, келишувимизга кўра, ‘Уйни ҳеч нимасига аралашмайсиз ва қўл урмайсиз’, деган эди», — дейди актриса.

Актриса Barbie pink ранг бўлишини хоҳлаган. Бироқ Марат Хайруллаевич оч пушти рангни хоҳлаган. Марат қизининг хонасининг рангига аралашишни айтган.

«Мен Barbie pink хоҳласам, у оч пушти ранг бўлади деди. Охири иккаласини қўшиб, шу рангни яратдик. Марат Хайруллаевич олдиндан фақат қизининг хонасининг рангига аралашиши айтган», — деб таъкидлади Шаҳзода Муҳаммедова.

Шунингдек, актриса эри билан ярашиб олганини таъкидлаган. У анчадан бери турмуш ўртоғи билан тортишмаган экан.

«Охири эрим билан ярашиб олдик. Анчадан бери ҳеч ҳам бундай тортишмаган эканмиз», — дейди у.

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг хонасини аввалроқ қизи ва ўзига тиккан пушти рангли кўйлак рангидан қилишни хоҳлаган. Дизайнер қизининг хонаси сабаб эри билан анча баҳслашган.

«Шу кўйлакнинг рангидан хоҳлаган эдим. Эҳ, Милана чиройли хонанг учун қанча баҳслашдикда. Марат Хайруллаевич бу мен орзу қилган ранг эмасди», — деб ёзади Шаҳзода.