Медиа

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова бир-бирининг энг кулгили суратини эълон қилди — фото

Улар суратга таъриф ҳам берган

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова бир-бирининг энг кулгили суратини эълон қилди — фото

Актёр Шаҳзод Султонов ҳамда актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида бир-бирининг энг кулгили суратини эълон қилди.

Буни биринчи бўлиб Шаҳзод Султонов бошлаб берган. Актёр Феруза Норматованинг оқ кўйлакда тушган суратини эълон қилган. Унда актриса кўзини юмиб очаётган пайтидаги ҳолати акс этган. Шаҳзод Султонов расмга «Ғилай оққуш» дея изоҳ ёзган.

Шундан сўнг Феруза Норматова ҳам ҳамкасбининг кўзини юмиб турган суратини Instagram’га жойлаган. Бу расм актёр қизил гул ушлаб суратга тушган пайтида олинган. Актриса эса расмга «Ичиб олган куёв» деб таъриф берган.

Аввалроқ Феруза Норматова ҳаётидаги энг кулгили ҳолат акс этган видеони эълон қилганди. У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказганда, актрисага ҳаётидаги кулгули ҳолат ҳақида гапириш сўралган. Феруза Норматова эса бунга жавобан, бу вазиятни кўрсатиб беришини айтган ва видео жойлаган. Унда вайнер Tiktok’ка видео олаётганда йиқилиб тушганини кўриш мумкин.

«Аллоҳ бир асраганди лекин бошим билан қиррасига тушардим», — деб ёзади Феруза Норматова.

Феруза Норматова аввал ҳам суратга олиш пайтида йиқилиб тушганди. У Шаҳзод Султонов билан кузатувчилари учун янги видео суратга олган. Унинг сўнгида актёр қоқилиб кетган. У аравада олиб кетаётган Феруза Норматова эса пастга йиқилиб тушган. Шаҳзод Султонов обуначиларига кимда оғриқ кучлироқ бўлгани ҳақида савол берган.

«Нима деб ўйлайсиз менга қаттиқ тегдими ёки Феруза Норматова қаттиқ йиқилдими? Кимда оғриқ кучлироқ?», — деб ёзади актёр.