Медиа

Севара Солиева тўйининг 8 йиллигини нишонлади — видео

«Бахтимизнинг 8 йиллиги», — дейди актриса

Севара Солиева тўйининг 8 йиллигини нишонлади — видео

Актриса Севара Солиева хонанда Маъмур Султонов билан тўйининг 8 йиллигини нишонлади.

Севара Солиева ва «Баён» гуруҳи хонандаси Маъмур Султонов 2013 йил 23 октябрь куни турмуш қурган. Уларнинг ҳозирда 2 нафар ўғли бор. Жуфтликнинг Султонбек исмли катта тўнғич ўғли 6 ёшда бўлиб, 2015 йил туғилган, кичкина ўғли эса 2019 йил туғилган. Актриса ҳозирда ҳомиладор бўлиб, 3-фарзандини дунёга келтиради.

Актриса 2021 йил ҳижобга кирганини маълум қилган. Шунингдек, ҳижобга кирган бўлса ҳам санъатни тарк этмаслигини, ижодни давом эттиришини таъкидлаган. У ҳозирда кўплаб кино ва фильмларда роль ижро этмоқда.