Медиа

Сеҳрли фильмнинг сеҳрли олами: «Гарри Поттер»даги энг севимли лаҳзалар акс этган суратлар эълон қилинди — фото

Фотолар фильм қаҳрамонларининг танлови асосида йиғилган

Сеҳрли фильмнинг сеҳрли олами: «Гарри Поттер»даги энг севимли лаҳзалар акс этган суратлар эълон қилинди — фото

«Гарри Поттер» фильмини суратга олиш жараёнида энг севимли лаҳзалар акс этган суратлар эълон қилинди.

Миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган «Гарри Поттер» кинокартинасининг янги қисмида фильмнинг барча ижодкорлари яна бирга йиғилди. «Гарри Поттер: Хогвартсга қайтиш» ҳужжатли фильмида актёр ва актрисалар кинокартинада ўзлари учун энг севимли лаҳзалар акс этган суратлар ҳақида айтди.

«Гарри Поттер ва махфий ҳужра» фильми

Фильм актёрларидан бири Робби Колтрейн Эмма Уотсон билан бирга суҳбат қурганда у учун энг севимли лаҳзалар «Гарри Поттер»даги учликнинг Ҳагриднинг уйида қолгани эканини айтган.

«Гарри Поттер ва махфий ҳужра» фильми

Фильмда бош роллардан бирини ижро этган Дениэл Рерклифф фильмдаги арқонга уланган оловли шамлар ва Хогвартснинг барча ўқувчилари бирга тўплангани акс этган фотосуратни энг севимли лаҳзаларини эслатувчи сурат деб айтган.

«Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши»

Кинокартинада роль ижро этган актёрлардан бири Крис Коламбус «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» фильмидаги бош қаҳрамон Гарри Поттер билан боғлиқ суратни эътироф этади.

«Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси» фильми

Актёр Алфонсо Куаронга «Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси» қисмида учликнинг маҳорат билан роль ижро этгани ёққан ва ўша воқеани акс эттирган фотосурат мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган.

«Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси» фильми

Хогварстдаги энг билимдон ўқувчилардан бири Гермиона Гренжер ролини ижро этган Эмма Уотсон «Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси» фильмида Гарри Поттернинг уни хавфли кучлардан қутқаргани акс этган суратни жуда ҳам ёқтиришини айтган.

Аввалроқ «Гарри Поттер» фильмидаги энг машҳур иборалар маълум қилингани ҳақида хабар берилган эди.