Саҳнани «портлатган» Жаҳонгир Отажонов, бир-бирига қарамаган Муниса ва Райҳон: «7 Юлдуз» концертидан фоторепортаж
Концерт Даврон Кабулов томонидан ташкиллаштирилган
Даврон Кабулов томонидан ташкиллаштирилган «7 Юлдуз» концерт дастури «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтмоқда. Концертда иштирок этган «Shoubiz.uz» мухбири мазкур дастурдан фоторепортаж тайёрлади.
Гала-концерт дастурида ҳар бир хонанда 5 тадан қўшиқ куйлаган. Концертгача 5 та юлдуз номи очиқланганди. Булар: Шоҳруҳ рэппер, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Райҳон ҳамда Тоҳир Содиқов. Конертгача икки санъаткор кимлиги сир тутилди. 26 ноябрь куни старт берилган шоуда қолган икки юлдуз Жаҳонгир Отажонов ва Насиба Абдуллаева экани маълум бўлди.
«7 Юлдуз» концертида анчадан бери илк бор «орасидан ола мушук ўтган» Райҳон ва Муниса Ризаева бирга дуэт айтди. Улар «Бор ёки йўқ» таронасини куйлаган. Бироқ хонандалар дуэт давомида бир-бирига қарамаган.
Шоу дастурни Райҳон «Сенсиз» таронаси орқали очиб берган. Хонанда томонидан куйланган «Позитив» қўшиғи томошабинларни рақсга тушишга ундади.

Райҳон энг охирида «Бор ёки йўқ» таронасини айтди. Шу пайт саҳнага Муниса Ризаева чиқиб келди. Шунингдек, у «Юрак», «Армон», «Hollywood» қўшиқларини куйлади.

Муниса Ризаевнинг чиқиши охирида Шоҳруҳхон билан дуэти, «Сен мени керагим» таронасини куйлади. Шу билан «7 Юлдуз» эстафетаси Шоҳруҳхонга ўтди.

Шоҳруҳхоннинг қўшиқлар жамланмасидан сўнг Насиба Абдуллаева «Бахт ўзи нимадир» шедеври билан ўз чиқишини бошлади.

Шоҳруҳ рэппер «Забони ширин», «Ёроней» ҳамда рус тилидаги тароналари билан «Халқлар дўстлиги» санъат саройидаги «темп»ни кўтарди.

«Болалар» ҳам ўзининг шедевр тароналари билан томошабинларни 90 йиллар атмосферасига қайтарди.

Концертни деярли барча қўшиғи хит бўлган ва мухлислар узоқ кутган Жаҳонгир Отажонов тугатган. У томошабинлар орасидан юриб ҳам қўшиқ куйлаган.





