Медиа

Раъно Шодиева ёшлигидаги суратини кўрсатди — фото

Актриса расмга Афғонистонда тушилганини айтди

Раъно Шодиева ёшлигидаги суратини кўрсатди — фото

Актриса Раъно Шодиева Instagram саҳифасида ёшлигидаги архив суратини жойлади.

Бу расмни унинг дугонаси Камола Умархўжаева ўз саҳифасида эълон қилган. У сурат остига «Эски расмларимни топиб олдим», дея ёзиб қолдирган. Раъно Шодиева эса уни ўз Instagram’ига жойлаб, суратга Афғонистондаги суратга олиш майдончасида тушилганини таъкидлаган. Расмларда уларнинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин.

«Қанча вақт олдин эди. Менимча, Афғонистондаги суратга олиш майдончасида», — деб ёзади.

Аввалроқ Камила Гимандинова ҳам болалигидаги архив суратини эълон қилганди. Актриса ўз саҳифасида қайси санадаги суратини қўйишни сўраган. Кузатувчиларидан бири 2007 йил 10 июлдаги расмни айтган. Шунда актриса суратини жойлаб, изоҳга расмга тушган санаси эсида йўқлигини ёзиб қолдирган.

«Аниқ санаси эсимда йўқ. Лекин бу 2007 йил», — деб ёзади актриса.

Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Хонанда 3 та архив суратини эълон қилган. Уларнинг бирида Райҳон Ғаниева велосипедда ўтирибди. Қолганларида эса хонанданинг боғда юрганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Шукурульло Исроилов болалигидан ҳозиргача қанчалик ўзгаргани акс этган видеони эълон қилганди. Унда суратлар актёрнинг болалигидан бошланган. Кейин эса Шукурулло Исроиловнинг ёшлик пайтини кўриш мумкин. Қолган расмларда эса унинг ҳозирдаги кўринишлари акс этган.

«Умр дарё мисоли ўтмоқда. Илохим умримиз файзли баракали бўлсин. Аллох имонимизни бериб, охиратимизни обод қилсин амин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shukurullo Isroilov 👍 (@shukurullo_isroilovoriginal)


Хонанда Сардор Таиров ҳам болалигида тушган ягона суратини эълон қилганди. Суратда Сардор Таировнинг жуда ҳам ёш эканини кўриш мумкин. У расм остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Мана шу расм қолган», — деб ёзади Сардор Таиров.