Райҳон ва Муниса уришиб қолишгандан сўнг илк бор бирга саҳнада кўриниш берди — видео
Улар "7 юлдуз" шоу концертида иштирок этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон ҳамда хонанда Муниса Ризаева анчадан бери илк бор биргаликда «7 юлдуз» шоу концертида саҳнага чиқди.
Хонандалар 2017 йилда яратилган «Бор ёки йўқ» таронасини куйлаган. Бироқ улар саҳнанинг икки чеккасида туриб қўшиқ айтган.
Ушбу шоу 26 ноябрдан 2 декабргача «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ўтказилади. Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, Райҳон Ғаниева, хонандалар Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Шоҳруҳ реппер каби санъаткорларнинг чиқиши ҳақида хабар берилганди. Бироқ қолган иккита юлдузнинг номи сир тутилган. 26 ноябрь куни бўлиб ўтган концерт дастурида уларнинг Жаҳонгир Отажонов ҳамда Насиба Абдуллаева экани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева ҳамда Райҳон яккахон концертини қачон беришини маълум қилганди. Шунингдек, Муниса Ризаева Райҳон билан ярашгани ҳақидаги саволларга жавоб берганди. Шу билан бирга, Муниса Ризаева нега сингиллари билан гаплашмаётганини айтганди.




