Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева янги бизнес бошлади.
Хонанданинг сўзларига кўра, ферма Навоий вилояти Конимех туманида жойлашган. Шунингдек, кўмак учун ҳокимиятга миннатдорлик билдирган.
«Ҳурматли Президентимизнинг тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш дастури, шунингдек, Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳокими Эгамқулов Мурод Олимович кўмагида ўзимизнинг ўрдак фермамизни ишга туширдик», — дейди артист.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса Дурдона Қурбонова 22 cентябрь куни ўз брнедини давлат рўйхатидан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.




