Медиа

Райҳон оиласи яна бир нафарга кўпайганини айтди — видео

Унга Россиядан кучук совға қилинган

Райҳон оиласи яна бир нафарга кўпайганини айтди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Райҳон Ғаниева оиласи бир нафарга кўпайганини маълум қилди.

Хонанда ўз саҳифасида турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан тушган суратини жойлаб, «оиламиз бир нафарга кўпайди», дея изоҳ қолдирган. Шунингдек, бу кучукча эканини, у ҳам энди оиласининг аъзозилигини таъкидлаган. Райҳоннинг сўзларига кўра, кучукча Россиядан совға қилинган.

«’Лакки’ни бизга Россиядан совға қилишди. Энди энг зўр зотли кучуклар Ўзбекистонда. Ҳаммаси эмланган ва барча керакли документ ва халқаро паспортига эга. Кичкина дўстингиз билан бемалол саёҳат қилсангиз ҳам бўлади. Лаккининг зоти- малтипоо. Бу жажжи кучукча ўсмайди ва ўйинчоққа ўхшайди. Ўйноқи, дўстона ва эгасига шунчалик меҳр берадики, уни битта ўзини узоқ вақтга қолдириб бўлмайди. Энг қизиғи, малтипоо зотли кучуклар- гипоаллерген бўлар экан, аллергия билан касалланганлар учун хавфсиз», дея изоҳ қолдирган хонанда.