Медиа

Паризода рақс тушаётган вақтда дугонаси сочидан юлиб олди — видео

У бу видеони Instagram саҳифасига жойлади

Паризода рақс тушаётган вақтда дугонаси сочидан юлиб олди — видео

Раққоса, актриса, хонанда Паризода тўйда рақс тушаётган пайтида дугонаси сочидан юлиб олди.

У бу видеони Instagram саҳифасига жойлаган. Видеода Паризода шогирдлари билан рақс ижро этаётгани акс этган. Шу пайтда раққосанинг дугонаси унинг сочидан тортиб юлиб олган.

«Сочимни юлиб олдинг а, ўртоқ. Охирги пайтда тинмай калтак еяпман», — дейди у.

Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова 1987 йил 16 сентябрда Тошкентда таваллуд топган. У оилада уч фарзанднинг тўнғичи. Раққоса «Ниҳол» мукофоти совриндори бўлган. Актриса ҳозирда «Паризод рақс ансамбли»нинг асосчиси ҳисобланади. У 2012 йилда оила қурган. Ҳозирда раққосанинг 3 нафар фарзанди бор. Улар Эъзоза, Садия ҳамда Абдулқодир.

Aввалроқ, Паризода Шаҳло Зоировага ярим тунда кутилмаган совға тайёрлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Паризод» ансамблидаги раққоса тўйда рақс давомида йиқилиб тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Паризода тўйда рақс тушаётган вақтда йиқилиб тушганди.