Медиа
Паризода илк бор ўғлининг юзини кўрсатди — фото
«Бегимга катта совғамни берганимга ҳам 1 йил бўлибди», — дейди у
Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида илк бор ўғли Абдулқодирнинг юзини кўрсатди.
У ўғлининг туғилганига 1 йил бўлганини айтди. Актрисанинг ўғли ва эри бир санада, яъни 8 январь куни туғилган. Раққосанинг турмуш ўртоғи Шерали Сафаров 1983 йилда таваллуд топган.
«Бегимга катта совғамни берганимга ҳам 1 йил бўлибди. Отаси шукрона кун муборак. Абдулқодир шукрона кун муборак», — дея изоҳ қолдирди раққоса.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шунингдек, Паризода Абдулқодирнинг чақалоқлик пайтидаги суратларини ҳам Instagram’даги обуначилари билан бўлишди.





