Медиа

Озодбек Назарбеков шифокорларга бағишланган янги қўшиғини ижро этди — видео

У тиббиёт ходимлари кунига бағишланган бадиий кечада куйлаган

Озодбек Назарбеков шифокорларга бағишланган янги қўшиғини ижро этди — видео

Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шифокорларга бағишланган янги қўшиғини ижро этди.

Тошкентда Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтмоқда. Унда севимли санъаткорлар, жумладан, Озодбек Назарбеков, Муножот Йўлчиева, Ёдгор Саъдиев, Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Ғуломжон Ёқубов, Ғиёс Бойтоев каби қатор миллий санъатимиз вакиллари иштирок этмоқда.

Шунингдек, кечада Озодбек Назарбеков шифокорларга бағишланган янги қўшиғини ижро этди. Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Озодбек Назарбековга шифокорларга бағишлаб яратган янги қўшиғи учун тиббиёт ходимлари номидан миннатдорлик билдирди.