Медиа

Озод Ҳуррамовнинг Америкада ҳам мухлислари борлиги маълум бўлди — видео

Улар блогер билан суратга тушган

Озод Ҳуррамовнинг Америкада ҳам мухлислари борлиги маълум бўлди — видео

Инстаблогер, тиктокер, актёр Озод Ҳуррамовнинг Америкада ҳам мухлислари борлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда актёр ўз Instagram саҳифасида айтган. Блогер дўсти билан дўконларнинг бирида юрганида уни америкалик сотувчилар таниб қолган ва суратга тушган. Озод Ҳуррамов Америкада оз бўлса, ҳам мухлиси борлигидан хурсандлигини таъкидлади. Бу унга катта мотивация берган.

«Мен дўстим билан ‘Zara’дан кийим олаётгандик. Дўкондаги сотувчилар мени таниб қолди. Улардан мени қаердан танишини сўрасам, Instagram’да кўрганини айтди. Менимча, тез кунда Америкада ҳам машҳур бўлиб кетаман. Америкада озгина бўлса ҳам одамлар мени танишидан жуда хурсандман. Бу мен учун катта мотивация», — дейди Озод Ҳуррамов.


Аввалроқ Озод Ҳуррамов Facebook асосчиси Марк Цукерберг яшайдиган маҳаллани кўрсатганди.

«Мана бу дарахтга қаранг, табиийга ўхшамайди. Жим тураман. Қушнинг овозини эшитяпсизми? Энг қиммат маҳалла экан. Бу маҳалланинг кейинги кўчасида Facebook’нинг хўжайини Марк Цукерберг яшар экан», — дейди Озод Ҳуррамов.

Озод Ҳуррамов 17 февраль куни Instagram саҳифасида Америкада тушган суратларини жойлаган. Актёр пост остида қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Барчага хайрли тонг. Бу давлат мен учун бир пайтлар орзу эди ва ‘Шу давлатга ўқишга кетиб бўлса ҳам бориб кўрсам эди’, деган хаёлда юрар эдим. Ҳозир эса мен бу давлатга ўз ишлаб топган пулимга дам олгани келдим. Менимча, бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Эртакларга ишониб яшанг, шунда ҳаётингиз эртакка айланади. Орзуларингизни изоҳга ёзинг, балким амалга ошганда мени айнан мана шу постим эсигизга тушар».

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)