Медиа

Отабек Муҳаммадзоҳид қизини турмушга узатди — видео

Гулсанам Мамазоитованинг акаси, хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид 9 октябрь куни қизини турмушга узатди. Тўй Фарғона вилоятида бўлган. Унга кўплаб санъат вакиллари, хонанданинг дўстлари ташриф буюрган. Кечада Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳам қўшиқ куйлаган. Отабек Муҳаммадзоҳид асил исми эса Отабек Мамазоитов. У 1974 йил 24 мартда Фарғона вилоятида туғилган. Ижодини 1990 йилларда бошлаган. Ҳозирда Фарғонада ижод […]

Отабек Муҳаммадзоҳид қизини турмушга узатди — видео

Гулсанам Мамазоитованинг акаси, хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид 9 октябрь куни қизини турмушга узатди.

Тўй Фарғона вилоятида бўлган. Унга кўплаб санъат вакиллари, хонанданинг дўстлари ташриф буюрган. Кечада Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳам қўшиқ куйлаган.

Отабек Муҳаммадзоҳид асил исми эса Отабек Мамазоитов. У 1974 йил 24 мартда Фарғона вилоятида туғилган. Ижодини 1990 йилларда бошлаган. Ҳозирда Фарғонада ижод қилиб келмоқда. Қўшиқларини баланд пардаларда айтиши билан шуҳрат қозонган. Отабек Муҳаммадзоҳид ўзидан ташқари бошқа санъаткорларга ҳам қўшиқлар ёзиб беради. 1995 йилда ёзган “Мени унутма” қўшиғини кейинчалик синглиси, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовага совға қилган. Бастакор Гулсанамнинг жуда кўп қўшиқларининг муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ устазода санъаткор Азиз Ражабий хонадонида тўй бўлди, хонанда қизи Музаянани турмушга узатгани ҳақида хабар берилган.