Медиа

«Онам қувласа шу ёққа қочардик». Умида Мирҳамидова қизлик уйини кўрсатди — видео

Хонанда ўша пайтда дарахтлар кичкини бўлганини айтди

«Онам қувласа шу ёққа қочардик». Умида Мирҳамидова қизлик уйини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Умида Мирҳамидова Instagram саҳифасида қизлик уйини кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра, ёшлигида онаси қувласа, боғнинг ичига бекинган. Хонанданинг онааси қўлига ўтин олиб қувлаган. Актриса ўша пайтларда боғидаги дарахтлар кичкини бўлганини таъкидлади.

«Ёшлигимизда онам қувласа, мана шу зинада тушиб боғнинг орқасига қочардик. Ҳар доим шу ерда ўтинлар турарди. Онам шу жойгача қувлаб келиб, ўтинни синдириб, бизни боғнинг ичига қараб қуварди. Ўша пайтда бу дарахтларнинг ҳаммаси кичкина бўларди. Буларнинг ҳаммаси гилос», — дейди Умида Мирҳамидова.

Аввалроқ хонанда Сайёра Қозиева ҳамкасб дўстлари учун ифторлик дастурхони ёзганди. Бу ҳақда хонанда Умида Мирҳамидова Instagram саҳифасида маълум қилган. Сайёра Қозиева меҳмонларни сурхон миллий либосида кутиб олган. Ифторликка Умида Мирҳамидовадан ташқари Юлдуз Абдуллаева ва Толибжон Исроиловлар ҳам борган.

Умида Мирҳамидова хонанданинг меҳмонхонаси ва ошхонаси кўрсатган. Хизмат кўрсатган артистнинг уйида юз йиллик тарихга эга бўлган самовар ва ота-онасининг бир қанча суратлари ҳам бор. Сайёра Қозиеванинг уйидаги расмлардан бирида ота-онасидан ташқари, отасининг иккинчи хотини ҳам тасвирланган.