Янгиликлар

Сайёра Қозиева хонадонида ҳамкасблари учун ифторлик қилиб берди — видео

Хонанданинг уйига фақат яқинлари келган

Сайёра Қозиева хонадонида ҳамкасблари учун ифторлик қилиб берди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева хонадонида яқин дўстлари учун ифторлик дастурхонини ёзди.

Бу ҳақда хонанда Умида Мирҳамидова Instagram саҳифасида маълум қилган. Сайёра Қозиева меҳмонларни сурхон миллий либосида кутиб олган. Ифторликка Умида Мирҳамидовадан ташқари Юлдуз Абдуллаева ва Толибжон Исроиловлар ҳам борган.

Умида Мирҳамидова хонанданинг меҳмонхонаси ва ошхонаси кўрсатган. Хизмат кўрсатган артистнинг уйида юз йиллик тарихга эга бўлган самовар ва ота-онасининг бир қанча суратлари ҳам бор. Сайёра Қозиеванинг уйидаги расмлардан бирида ота-онасидан ташқари, отасининг иккинчи хотини ҳам тасвирланган.

Сайёра Қозиева 1962 йил 25 июль Сурхандарё вилояти, Бойсун туманида таваллуд топган. 6 синфдан бошлаб Бойсун туманидаги аввалги «Шалола», ҳозирги «Бойсун» халқ ансамблида 1995 йилгача фаолият юритди. Шундан сўнг Тошкентда «Ўзбекнаво» бирлашмасида фаолият юритган. 1992 йил «Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист» унвонига сазавор бўлган.
Сайёра Қозиева ўзбек фольклор қўшиқларини замонавий Эстрада жанрига солиб куйлайди. Ижоди давомида ўзбек, тожик, эрон, афғон, турк, озарбайжон, араб, рус, қозоқ тилларида қўшиқлар айтган. Шу кунгача 30 дан ортиқ мусиқий альбом, 40 дан ортиқ клип, 400 дан ортиқ қўшиқлар куйлаган.