«Ноодатий тўй: келин тўйхонага ёлғиз кирди». Дониёр Қаюмов уйланди — видео
Тўйда таниқли блогерлар иштирок этган
Инстаблогер, вайнер, Instagram саҳифасида 1,4 миллион обунчиси бўлган Дониёр Қаюмов уйланди.
У тўйхонага ноодатий кириб келишни афзал кўрди. Инстаблогернинг турмуш ўртоғи даврага ёлғиз кириб келди. Дониёр Қаюмов эса ундан кейин Шоҳруҳ рэпернинг «Ўзбегим» таронаси остида, бошида дўппи билан ресторанга кирди.
Унинг тўйида кўплаб блогерлар иштирок этди. Саидаҳмад Умаров ҳамда Ғайбулла Турсунов бирга қўшиқ куйлади. Шунингдек, ёш жуфтлик хонанда Жасур Мавлоновнинг «Севавераман» таронаси остида вальсга тушди.
Аввалроқ Дониёр Қаюмов актриса Ситора Фармоновани севишини айтиб, ундан совчиларнинг жавобини кутишини айтганди. Кейинчалик уларнинг биргаликда тушган видео ва расмлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди ва кўплаб мухлислар муҳокамасига сабаб бўлганди.
Ситора Фармонова «Aldama meni» кўрсатувига берган интервьюсида бу воқеалар сирлигича қолиши кераклигини айтган.
Шу билан бирга, Дониёр Қаюмов бунинг пиар эканини таъкидлаганди. У бу фикр актрисадан чиққанини ҳам айтган.
«Тўғри пиар бўлгани билан ҳамманинг қўлидан бундай қилиш келмайди. Бу ғоя Ситора Фармоновадан чиққан. Буни Giveaway конкурс эвазига қилганмиз», — дейди блогер.




