Медиа

Нилуфар Усмонова хонадонида оилавий мажлис қандай бўлишини кўрсатди — видео

У мажлис ҳафтада бир марта бўлишини айтди

Нилуфар Усмонова хонадонида оилавий мажлис қандай бўлишини кўрсатди — видео

Хонанда, актриса Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида ҳафтада бир марта ўтказиладиган оилавий мажлис қандай бўлишини кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра, холалари ҳамда жиянлари билан биргаликда ўзининг уйида ҳар ҳафта оилавий мажлис бўлади. Хонанда кенжа холаси Дилбар Усмонова мажлисда қатнашолмаганини айтди. Нилуфар Усмонова холаси Марғилонда яшагани учун келолмаганини таъкидлади.

«Оилавий мажлис. Бизда ҳафтада бир кун оилавий учрашув қиламиз. Ҳолалар ва болалар меникида йиғиламиз. Катта қиз Раъно Усмонова, иккинчиси Дилором Усмонова, учинчиси Юлдуз Усмонова ҳамда тўртинчи қиз Дилбар Усмонова. У ҳозир орамизда йўқ. Чунки Марғилонда яшайди», — дейди хонанда.

Аввалроқ, Нилуфар Усмонова неча марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотинилигини айтганди. Хонанда охирги марта қачон онаси Юлдуз Усмоновадан калтак еганини айтгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Нилуфар Усмонованинг эри кимлиги айтилганди.