Нигора Ойбекнинг туғилган куни учун сюрприз тайёрлади — видео
«Ниҳол» мукофоти совриндори Нигора турмуш ўртоғи Ойбек учун ўз қўллари билан совға тайёрлади. Хонанда Ойбек 1987 йил 8 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У бугун 34 ёшини нишонламоқда. Шу муносабат билан Нигора унга қўл меҳнати билан қилинган совғани ҳадя қилди. «Инсон энг яқинига нимадир хадя қилишни билмай боши қотган пайтда энг яхши ва энг гўзал […]
«Ниҳол» мукофоти совриндори Нигора турмуш ўртоғи Ойбек учун ўз қўллари билан совға тайёрлади.
Хонанда Ойбек 1987 йил 8 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У бугун 34 ёшини нишонламоқда. Шу муносабат билан Нигора унга қўл меҳнати билан қилинган совғани ҳадя қилди.
«Инсон энг яқинига нимадир хадя қилишни билмай боши қотган пайтда энг яхши ва энг гўзал совға бу ўз қўлинг билан ясаган қўл меҳнати бўлса керак. Мен ҳам бугун бор меҳримни, муҳаббатимни айнан шунга қаратган ҳолда бизнинг соҳилимизни тасвирлашга ҳаракат қилдим. Шукрона кунинггиз билан, адаси. Бизнинг соҳилда фақат биз етишмаяпмиз», — дейди Нигора.




