Медиа

Мусахон Нурматовнинг ўғли Юсуфхон Нурматов уйланди — видео

Тўйда Зоҳиршоҳ Жўраев хизмат қилган

Мусахон Нурматовнинг ўғли Юсуфхон Нурматов уйланди — видео

Мусахон Нурматовнинг ўғли, хонанда, актёр Юсуфхон Нурматов 1 ноябрь, душанба куни уйланди.

Тўй Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган. Унга турли санъат вакиллари ташриф буюрган. Хонанданинг укаси ёш қўшиқчи Иброҳим Нурматов акасининг тўйида келин-куёвни исломий қўшиқ билан кутиб олган.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев тўйга келиб, ота-она ҳақида қўшиқ куйлади. Ўша вақтда Юсуфхон Нурматов отаси Мусахон Нурматовнинг оёқларини ўпмоқчи бўлган. Бироқ у бунга изн бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев Асал Абдуллаева билан тўйини кейинга қолдирмоқчилигини ва бунинг сабабини айтганди. Шунингдек, «Миллион»даги Маъруф Носиров тўйидан аввал фарзандли бўлгани ҳақида айтиб берганди.