Медиа

Муниса Ризаева Райҳон билан ярашгани ҳақидаги саволларга жавоб берди — видео

У Райҳоннинг қўшиғини эшитиб кетаётган бўлган

Муниса Ризаева Райҳон билан ярашгани ҳақидаги саволларга жавоб берди — видео

«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон билан ярашиб олгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Хонанда саҳифасида жонли эфир қилган. Эфир давомида у Райҳоннинг «Англамадим» таронасини тинглаб кетаётган бўлган. Шу сабабли кўплаб фолловерлари ундан ярашиб олгани ҳақида сўраган. Муниса Ризаева эса буни инкор этган. Шунингдек, гаплашмаётган бўлса ҳам қўшиқларини тинглашини айтган.

«Йўқ, ярашмадик. Шунчаки, радио эшитяпман. Райҳон билан гаплашмасам, демак унинг ашулаларини эшитишим мумкинмасми. Логика қани?», — дейди Муниса Ризаева