Медиа

Муқаддас Саъдуллаева Йигиталининг унга атаб ёзган шеърини кўрсатди — видео

Шеър беш қаторли бўлган

Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновнинг унга атаб ёзган шеърини кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра, Йигитали 20 февраль куни беш қаторли шеър ёзган ва унгга юборган. Шунингдек, давомини топишини сўраган, лекин кейин ўзи давомини ҳам юборган. Шеър қуйидагича бўлган:

«Мен сени танладим, сен эса мени
Юрагимдан жой олдинг, мен эса сени
Гарчи ҳаёт аччиғида худди малҳамдек
Бир-биримизнинг дардимизга кўнгил қўйгандек».

Муқаддас Саъдуллаеванинг таъкидлашича, отаси Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ҳам онаси Гулчеҳра Саъдуллаевага атаб шеър ёзган.

«Отам болаларимнинг онасига атаб шеър тўқиганди. Болаларим онаси, аёллар дурдонаси, бахтимга соғ бўлгин, дунё тургунча тургин, деб тўқигандилар», — дейди актриса.

Мавзуга доир: Муқаддас Саъдуллаева турмушга чиқишидан олдин Йигиталига қандай шарт қўйган?

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.