Муқаддас Саъдуллаева Йигиталидан маҳрга нима олганини айтди — фото
У Йигитали Мамажонов билан 2018 йилда оила қурган
Актриса Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновдан маҳр учун нима сўрагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
У ўзининг саҳифасида обуначилари билан савол жавоб ўтказган. Унда кузатувчиларидан бири маҳр учун нима олганини сўраган ва бу жуда қизиқ эканини таъкидлаган. Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан маҳрга узук олганини маълум қилган.
Маълумот учун, ёш жуфтлик 2018 йилда оила қурган. Ҳозирда уларнинг уч нафар: Саъдия, Абубакрсиддиқ ҳамда Ҳадича исмли фарзандлари бор. Актёр Муқаддас Саъдуллаеванинг биринчи турмушидан туғилган қизи Саъдияга ҳам ўз фамилиясини берган. Актриса биринчи бор 2014 йил 5 ноябрда турмушга чиққан. Бироқ уларнинг муносабати 6 ойдан кейин барҳам топган. У катта фарзандини ота уйида дунёга келтирган.
Йигитали Мамажонов ҳам Муқаддас Саъдуллаевадан олдин хонанда Райҳон ҳамда қозоғистонлик Нигина исмли қиз билан оила қурганди. Унинг Райҳондан 2 ўғил фарзанди бор. Уларнинг исми Ислом ва Имрон. Нигинадан эса бир нафар қизи бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.