Медиа

Милена Мадмусаева Москвада тақдирлаш маросимида иштирок этди — видео

У украиналик хонанда билан дуэт куйлаган

Милена Мадмусаева Москвада тақдирлаш маросимида иштирок этди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева Россиянинг пойтахтида ўтказилган тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Бу ҳақда хонанданинг менежери «Shoubiz.uz»га маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Москва шаҳридаги Кремль саройида машҳур санъаткорлар, мусиқачилар шифокорлар, ўқитувчилар, олимлар, ўт ўчирувчилар, давлат хизматчилари ва бошқа соҳа вакиллари учун уюштирилган концертда иштирок этган. Шу қаторда Милена Мадмусаева ҳам мазкур концертга меҳмон хонанда сифатида таклиф қилинган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Milena Madmusayeva (@milena_madmusayeva)

Тадбирда Москва ҳокими Сергей Собянин бир қатор соҳа вакилларини тақдирлаган. Концерт дастурида Тамара Гвердцители, Владимир Кузмин, Денис Майданов, Ирина Купченко, Александр Михайлов ва бошқалар ҳам чиқиш қилган. Милена Мадмусаева тадбирда«Братя» гуруҳи солисти украиналик Болотенюк Степан Васильевич билан бирга дуэт куйлаган.