Медиа

Меҳрибонлик уйида улғайган Зарина Йўлдошева илк бор синглиси ва укасини кўрсатди — фото

Актриса болалар уйида катта бўлган

Меҳрибонлик уйида улғайган Зарина Йўлдошева илк бор синглиси ва укасини кўрсатди — фото

Актриса Зарина Йўлдошева Instagram саҳифасида илк бор синглиси ва укасини кўрсатди.

Зарина Йўлдошева ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда ундан болалар уйида ўсган бўлса, қандай қилиб синглиси ва укаси борлиги ҳақида сўралган. Актриса эса ота-онасининг вафотидан сўнг болалар уйига боришга мажбур бўлганини айтган. Ҳозирда унинг оиласи синглиси ва укасилигини таъкидлаган.

«Ҳа, болалар уйида ўсганман. Ҳеч ким эртага нима бўлишини билмас экан. Ота-онамнинг вафотидан кейин болалар уйига борганман. Менинг оилам — синглим ва укам», — дейди у.

Аввалроқ Шаҳзод Султонов Зарина Йўлдошева билан урушиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, ҳамкасби билан урушиб қолмаган. Шаҳзод Султонов ҳаммаси яхши эканини таъкидлади. У Заринани сингил, ҳамкасб ва шогирд сифатида жуда ҳурмат қилади.

«Зарина Йўлдошева билан урушиб қолмадик. Ҳаммаси яхши. Сингил ва ҳамкасб, қолаверса, шогирд сифатида ҳурматим баланд. Жуда самимий яхши қиз. Доим шундайлигингча қол», — деб ёзади актёр.

Аввалроқ Зарина Йўлдошевадан Шаҳзод Султоновни тинч қўйиш талаб қилинганди. Зарина Йўлдошева саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначилардан бири «Шаҳзодни тинч қўйинг, улар бахтли бўлсин», дея ёзган. Актриса бунга жавобан улар ўртасида ҳеч қандай муҳаббат йўқлигини, ҳамма ўз ҳаётида бахтли эканини таъкидлаган.

«Ҳеч ким Шаҳзод акангизни безовта қилаётгани йўқ. Билмасдан оғзингизга келган гапни гапираверманг. Ҳамма ўзининг ҳаётида бахтли бўлсин, илтимос. Бизнинг орамизда ҳеч нима йўқ, ҳавотирланманг. Шундоқ ҳам ҳамма бахтли», дейди Зарина Йўлдошева.