Янгиликлар

Шаҳзод Султонов Зарина Йўлдошева билан урушиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — фото

Актёр ҳамкасбини ҳурмат қилишини айтди

Шаҳзод Султонов Зарина Йўлдошева билан урушиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — фото

Актёр, хонанда Шаҳзод Султонов Instagram саҳифасида актриса Зарина Йўлдошева билан урушиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкасби билан урушиб қолмаган. Шаҳзод Султонов ҳаммаси яхши эканини таъкидлади. У Заринани сингил, ҳамкасб ва шогирд сифатида жуда ҳурмат қилади.

«Зарина Йўлдошева билан урушиб қолмадик. Ҳаммаси яхши. Сингил ва ҳамкасб, қолаверса, шогирд сифатида ҳурматим баланд. Жуда самимий яхши қиз. Доим шундайлигингча қол», — деб ёзади актёр.

Аввалроқ Зарина Йўлдошевадан Шаҳзод Султоновни тинч қўйиш талаб қилинганди. Зарина Йўлдошева саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначилардан бири «Шаҳзодни тинч қўйинг, улар бахтли бўлсин», дея ёзган. Актриса бунга жавобан улар ўртасида ҳеч қандай муҳаббат йўқлигини, ҳамма ўз ҳаётида бахтли эканини таъкидлаган.

«Ҳеч ким Шаҳзод акангизни безовта қилаётгани йўқ. Билмасдан оғзингизга келган гапни гапираверманг. Ҳамма ўзининг ҳаётида бахтли бўлсин, илтимос. Бизнинг орамизда ҳеч нима йўқ, ҳавотирланманг. Шундоқ ҳам ҳамма бахтли», дейди Зарина Йўлдошева.