Медиа

Мавлуда Асалхўжаева Раъно Ярашева унга нима совға қилганини кўрсатди — видео

Хонанданинг туғилган куни 15 октябрь куни бўлган эди

Мавлуда Асалхўжаева Раъно Ярашева унга нима совға қилганини кўрсатди — видео

Хонанда Мавлуда Асалхўжаева ҳамкасби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева унга нима совға қилганини кўрсатди.

Мавлуда Асалхўжаева 15 октябрь куни туғилган кунини нишонлаган эди. Бироқ, Раъно Ярашеванинг унга берган совғасини 9 ноябрь куни кўрсатди. Шунингдек, совға учун миннатдорчилик билдирди.

«Менга мана Раъно опам зўр кўрпалар совға қилибди туғилган кунимга. Раъно опа, раҳмат каттакон, соғ бўлинг. Энди мана маза қилиб шунда ўтирамиз. Соғ бўлинг», — дейди Мавлуда Асалхўжаева.

Маълумот учун, Мавлуда Асалхўжаева 15-октабр 1963 йилнинг, Қирғиз Республикаси Жалолобод шаҳри хўжа маҳалласида, таниқли ҳофиз Абдураҳмон ака ва шифокор Санобар опа оиласида таваллуд топган. Мавлуданинг тўрт акаси ва иккита синглиси бор. Абдураҳмон ака ва Санобар опанинг барча етти фарзандлари ҳозирги вақитда ҳаёт-ижодини санъат билан боғлаган. У 1998 йили, Президент буйруғи билан, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор» унвони билан тақдирланган.