Медиа
Марҳум хонанда Азиза Ниёзметованинг ўғли уйланди — видео
Тўйда кўплаб санъат вакиллари иштирок этди
Марҳум хонанда Азиза Ниёзметованинг ўғли Миразиз Мухлиса исмли қизга уйланди.
Никоҳ маросимида Имрон, Дилфуза Исмоилова, Умида Мирҳамидова, Сайёра Қозиева каби кўплаб санъат вакиллари иштирок этди. Тўй маросимида Азиза Ниёзметованинг ўзи ўқиган шеъри ва «Кишмиш» қўшиғи катта экранда қўйилди.
Азиза Ниёзметова 1972 йил 27 январда Хоразм вилоятида таваллуд топган. Ургaнч Педагогика билим юртида мусиқа факультетини ҳамда Тошкент Миллий Университети санъатшунослик факультетини тамомлаган. Унинг 10 га яқин альбомлари бор. Маълумотларга кўра, хонанда 46 ёшида узоқ вақт саратон хасталиги билан оғриб келган. Азиза Ниёзметова 2018 йил 16 октябрь куни вафот этган.




