Медиа

Мадина Ниғматуллаева узоқ вақтдан сўнг илк бор оилавий суратини эълон қилди — фото

Унда қизининг ҳам юзини кўрсатган

Мадина Ниғматуллаева узоқ вақтдан сўнг илк бор оилавий суратини эълон қилди — фото

Актриса Мадина Ниғматуллаева Instagram саҳифасида узоқ вақтдан сўнг илк бор оилавий суратини эълон қилди.

Унда қизи Бибинисонинг ҳам юзини кўрсатган. Улар оилавий ҳаво шарида учган. Сурат остида актрисанинг кузатувчилаари бир қанча изоҳ ёзиб қолдирган. Улар Мадина Ниғматуллаеванинг бахтига ҳавас қилиши ҳақида ёзган. Шунингдек, актрисанинг мухлислари уни ижтимоий тармоқларда камнамолигини ҳам таъкидлаб ўтган. Телебошловчи расм га қуйидагича изоҳ ёзиб қолдирган.

«Балки қанотларимиз йўқдир, лекин барибир парвозни амалга ошириш учун У бизга ақл берди. Худога шукур»,— дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Мадина Турсунова✨ (@madinanigmatullaeva)

Мадина Ниғматуллаева 8 апрель куни она бўлганди. У бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Шунингдек, унинг умр йўлдоши Маҳмуд Турсунов ҳам бу ҳақда маълум қилиб, «хуш келибсан, маликам», дея ёзиб қолдирган. Уларни кўплаб санъат вакиллари фарзанд билан табриклаган.

Кейинроқ Мадина Ниғматуллаева қизига қандай исм қўйганини маълум қилганди. У видеода қизининг уй жиҳозлари ва кийимларини кўрсатган. У ерда бир қанча ўйинчоқларини ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, видео охирида актриса қизининг юзи беркитилган ҳолдаги суратини ҳам жойлаб, «Менинг Бибишам», дея ёзиб қўйган. У қизига Бибинисо деб исм қўйган.

Аввалроқ Маҳмуд Турсунов ўз Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи ва қизи билан туғруқхонадан чиқаётгани акс этган сурат жойлаганди.