Луиза Расулова билан никоҳлангани айтилган йигит актёр Ўткир Шодмонов уйланди.
Ўткир Шодмонов «Миллион» кулги жамоасининг янги концертидаги ёрқин образлари билан томошабинлар эътиборига тушган. У жамоанинг 2021 йилги концертида Луиза Расулова билан чиқиш қилган. Уларнинг мазкур чиқиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.
Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ташкил этилган «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими мудири ўринбосари Аброр Мухтор Алий уларнинг никоҳ саҳнаси ҳақиқий бўлганини, энди актёр Луизанинг эри ҳисобланишини айтган эди.




