Луиза Расуловага сотувчи қизалоқ тасбеҳ бериб, қочиб кетди — видео
Актриса Луиза Расулова кўчада кичкина сотувчи қиз унинг машинасига тасбеҳ ташлаб қочиб кетганини айтди. Унинг сўзларига кўра, қиз дастлаб тасбеҳни сотмоқчи бўлган, бироқ актриса олишдан бош тортган. Шундан сўнг ҳадя сифатида ташлаб, қочиб кетган. «Жуда ажойиб воқеа содир бўлди. Кичкина қиз машинамнинг олдига келиб тасбеҳ олинг деди. Йўқ, олмайман, менда бор десам ҳам машинамга ташлаб […]
Актриса Луиза Расулова кўчада кичкина сотувчи қиз унинг машинасига тасбеҳ ташлаб қочиб кетганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, қиз дастлаб тасбеҳни сотмоқчи бўлган, бироқ актриса олишдан бош тортган. Шундан сўнг ҳадя сифатида ташлаб, қочиб кетган.
«Жуда ажойиб воқеа содир бўлди. Кичкина қиз машинамнинг олдига келиб тасбеҳ олинг деди. Йўқ, олмайман, менда бор десам ҳам машинамга ташлаб қочиб кетди. Сизга ҳадя қиламан деб ташлаб кетди. Пулини беришимни айтсам ҳам олмаяпти. Бу ҳадя эканини айтяпти. Кейин барибир сотиб олдим, зўрға кўндириб. Бошқа рангга алмаштириб олдим ва машинамга илиб қўйдим. Хуллас, бу ҳолат мени ажаблантириб, қувонтирди. Бугун унинг туғилган куни экан, шу сабабли ўзимнинг ҳадямни бердим. Ўзимнинг ёшлигим эсимга тушиб кетди. Жуда кўнгли тоза, меҳнаткаш қиз экан», — дейди Луиза Расулова




