Лола Зуннунованинг турмуш ўртоғи унга машина совға қилди — видео
У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилган
Телебошловчи, журналист Лола Зуннунова Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи унга машина совға қилганини маълум қилди.
Унга турмуш ўртоғи «Hyundai Creta» машинасини совға қилган. Унинг ҳозирдаги ўтача нархи 325 миллион сўмни ташкил қилади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Лола Зуннунова 1984 йил 29 июнда Термиз шаҳрида туғилган. У «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган «Киномания» кўрсатуви орқали шуҳрат қозонган. Лола Зуннунова дастлаб «Ўзбекистон» телеканалида, кейинчалик «Ёшлар» ва «Milliy TV» телеканалларида фаолият олиб борган, У «Мунаввар тонг», «Киноафиша», «Cинема.уз», «Cинемания», «Киномания», «Йўл-йўлакай», «Қизлар давраси», «Дугоналар», «Либослар жилоси», »Ёш китобхон«, «Янги кун», «Киноқаҳрамон» ва «Бу кино…» каби кўрсатувларни эфирга тақдим қилган. 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб «Milliy TV» каналида Бош муҳаррир лавозимида, 2021 йилнинг август ойида эса каналнинг Бош директори лавозимида фаолият юритган.
Телебошловчининг ҳозирда икки нафар қиз ва бир ўғли бор. Уларнинг исми Самира, Хадича ва Муҳаммадюсуф
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳора Арслонованинг турмуш ўртоғи унга машина олиб берганди. Шунингдек, Шароф Муқимов ҳам турмуш ўртоғига ўғил туғиб бергани учун автомашина совға қилганди. Шу билан бирга, Муниса Ризаева, Дилфуза Исмоилова, Зилола Ғуломова, Озод Ҳуррамов, Ҳуснора Шодиева, Ҳосила Раҳимовалар ўзига янги машина сотиб олганди.




