Медиа

Лола Tashkent City’даги уйини кўрсатди — видео

Хонанда қизи Аишага Тошкент ёққанини айтди

Лола Tashkent City’даги уйини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Лола Instagram саҳифасида Tashkent City’даги уйини кўрсатди.

У кенжа қизи Аишанинг боғда қарсак чалиб, ўйнаб юргани акс этган видеони жойлаган. Шундан сўнг, хонанда уйидаги меҳмонхона ва коридорни ҳам кўрсатган. Актрисанинг видеоларида унинг ювиниш хонасини ҳам кўриш мумкин. У ерда Аиша кир ювиш машинасидан кийимларни олётганди.

Хонанда тўнғич фарзандлари уларнинг сурат ва видеоларини Instagram’га жойлаштирилишига қаршилигини айтди. Лола ўғли Шоҳдиёрни видеога олмоқчи бўлган пайти гапиришни истамаган. Шунингдек, Хонанда ҳамма нарса Аишанинг назорати остидалигини айтган.

«Катта фарзандларим уларни Instagram’га жойлаштиришга қатъиян рухсат бермайди ва ҳатто, камерада гапиришдан бош тортади», — дейди у.

Аввалроқ Лола Ўзбекистонга қайтганини маълум қилганди. У Тошкентни ва унинг қуёшини соғинганини айтди. Актриса уйда бўлишдан хурсанд. Лола Ўзбекистонга келгандан сўнг биринчи бўлиб бозорга боришини таъкидлади.

«Азиз, Тошкент, сени жуда соғиндим. Уйда бўлишдан хурсандман», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ актриса Ўзбекистонга май ойида қайтишини маълум қилганди.

Лола ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга кузатувчиларидан бири Ўзбекистонга қачон қайтиши ҳақида савол берган. Хонанда эса май ойида қайтишини айтган.

«Май ойида қайтаман», — деб ёзади у.