Медиа

Лола атеистлиги ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

У шу каби саволлар кўп берилишини айтди

Лола атеистлиги ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Хонанда, актриса Лола Instagram саҳифасида атеистлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, энг кўп бериладиган 3 та саволдан бири шу. Хонанда атеист эмаслигини, онасининг миллати рус эмаслигини ва Ўзбекистон фуқароси эканини таъкидлади. Шунингдек, актриса коронавирусга қарши эмланганини айтди.

«Бугун 1 декабрь ва мен эмланиш учун кетяпман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Менинг кайфиятим яхши. Мен атеистмасман. Менинг онам рус эмас ва мен Ўзбекистон фуқаросиман. Бу менга кўп бериладиган 3 та савол. Ҳаммага омад тилайман. Барчангизни севаман ва ўпиб қоламан», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола аёлларнинг эридан молиявий мустақил бўлиши кераклиги ҳақида гапирганди. Шунингдек, у нима сабабдан аввалари эрининг юзини кўрсатмаганини айтганди. Шу билан бирга, хонанда турмуш ўртоғи билан қандай танишганини айтиб берганди.