Камила Гимандинова қизининг юзини нега кўрсатмаслигини айтди — видео
У қизини қизғонмаслигини таъкидлади
Актриса Камила Гимандинова Instagram саҳифасида қизи Айлиннинг юзини нега кўрсатмаслигини айтди.
Камила Гимандинова Instagram саҳифасидаги обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда актрисага кузатувчиларидан бири «Нега қизингизнинг расмини Instagram’га қўймайсиз ёки одамларда қизғонасизми?», деган саволни берган. У қизини қизғонмаслигини айтди. Шунингдек, актрисанинг сўзларига кўра, отасига бағишлаб қўшиқ ёзаяпти ва унинг клипида қизи Айлин актрисанинг ёшлигни ўйнайди. Камила Гимандинова ўша клипда қизининг юзини кўрсатишни ният қилганини таъкидлади.
«Йўқ. Қизғонмайман. Менинг битта мақсадим бор. Мен ҳозир отам ҳақида муаллифлик қўшиғини ёзяпман. Унга клип олганимда, Айлин менинг ёшлигимни ўйнайди. Ўшанда биринчи марта Айлинни кўрсатиш ниятим бор», — дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камила Гимандинова илк марта ажрашганига изоҳ берганди. Шунингдек, у туққанидан сўнг қандай озгани ҳақида гапириб берганди. Шу билан бирга, Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрламоқчи бўлгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирганди.




