Медиа

Юлдуз Усмонова онаси вафоти муносабати билан эҳсон дастурхони ёзди — видео

Унда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси иштирок этди

Юлдуз Усмонова онаси вафоти муносабати билан эҳсон дастурхони ёзди — видео

Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳибаси Юлдуз Усмонова онаси Рахимахон ая вафоти муносабати билан эҳсон дастурхони ёзгани маълум қилинди.

Унда Ғуломжон Ёқубов, Фаррух Зокиров каби кўплаб санъат вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин ҳожи ҳам эҳсон дастурхонида иштирок этди. Муфтий унда она ҳақида таъсирли амру маъруф қилди.

Юлдуз Усмонованинг онаси Раҳима ая Усмонова 6 ноябрь куни 95 ёшида вафот этган. У Тошкентда яшар эди. Унинг дафн маросими Марғилонда бўлиб ўтган. Хонанда онасини альтсгеймер касаллигига чалинганини айтган.

Мавзуга доир:

  • Юлдуз Усмонованинг оиласи жудоликка учради
  • «Мен жуда ҳам мамнунман». Юлдуз Усмонова онасининг вафотидан сўнг илк марта кўриниш берди — видео
  • Юлдуз Усмонова онаси қандай касаллик билан оғриганини айтди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова Ботир Қодировга ёзиб берган янги қўшиғининг ёпиқ тақдимоти ўтказилгани, Ботир Қодиров Юлдуз Усмонова ҳақида гапиргани, Сарвара Юлдуз Усмонова билан муносабати қандай эканини айтгани, Юлдуз Усмонова қачон концерт бериши маълум қилгани, хонанда судда ютқизиб, жаримага тортилгани, у муаллифлик ҳуқуқини талаб қилган шоирни «шоир ахлатий» деб атагани ҳақида хабар берилганди.