Йигитали Мамажонов еттинчи бор ота бўлади — видео
Муқаддас Саъдуллаева ҳомиладорлигини маълум қилди
Актёр, коскадёр Йигитали Мамажонов еттинчи бор ота бўлиши маълум қилинди.
Актёрнинг турмуш ўртоғи, актриса Муқаддас Саъдуллаева 4 ноябрь куни ҳомиладор эканлигини маълум қилди. У Йигитали Мамажонов тез орада еттинчи бор ота бўлишини айтган. Актёр эса бундан ҳаяжонланиб қолган.
«Тайёрмисиз? Дадаси, сиз еттинчи бор ота бўласиз. Хурсанд эмасмисиз?», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.
Йигитали Мамажонов учинчи бор уйланган. У ҳозирда учунчи турмуши Муқаддас Саъдуллаева билан бирга яшамоқда. Уларнинг 3 нафар фарзанди бор. Актёрнинг биринчи турмуши Райҳондан эса эгизак ўғиллари бор.
Мавзуга доир: «Бу иккинчи телевизор синдириши». Муқаддас Саъдуллаеванинг ўғли телевизорни синдирди — видео
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир актриса Асал Шодиева ҳам ҳомиладор экани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, актриса Баҳора Арслонова ҳам ҳомиладорлигини маълум қилган.




