Медиа

Йигитали билан яшамаётган Муқаддас Саъдуллаева қайнисинглисининг тўйидан видеолар эълон қилди — видео

У никоҳ оқшомига фарзандлари билан бирга борган

Йигитали билан яшамаётган Муқаддас Саъдуллаева қайнисинглисининг тўйидан видеолар эълон қилди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида қайнисинглисининг тўйидан видеолар эълон қилди.

У қайнисинглисининг тўйига фарзандлари билан бирга борган. Бироқ видеоларда Йигитали Мамажонов кўринмаган. Актриса қайнисинглисига бахт тилаган. Муқаддас Саъдуллаеванинг обуначилари видео остидаги изоҳларда уларнинг Йигитали Мамажонов билан муносабатларини муҳокама қилган. Улардан бири актёр шундай аёлининг қадрига етмаса хор бўлишини таъкидлаган.

«Ма ша Аллоҳ. Бахтингиз ҳам тақдирингиз ҳам ўзингиздек гўзал бўлсин сингилжоним», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Муқаддас Саъдуллаева илк бор 20 июнь куни Йигитали билан муносабати яхши эмаслигини билдириб қўйганди. Бунга унинг саҳифасида қайнанасини табриклаб ёзган пости сабаб бўлган. Унда актриса қайнанасига илиқ тилаклар ёзган. У сўзининг охирида ҳаётининг давоми қандайлигидан қатъий назар қайнанасини онасидек қабул қилишини таъкидлаган. Шунингдек, ижодкорлар Instagram саҳифасида бир-биридан «отписка» қилган, эндиликда улар бир-бирини кузатмаяпти.

«Онажоним шукрона кунингиз муборак бўлсин! Ҳар доим шундай ёш гўзал бўлиб юринг. Умрингиз зиёда бўлсин. Ҳаётнинг давоми қандайлигидан қатий назар доим бизни онажонимизсиз. Набираларингизни бахт-у камолини кўриб юринг. Биз сизни яхши кўрамиз», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Шундан сўнг актриса жонли эфир пайтида Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарганди. Актриса ўз саҳифасида жонли эфир ўтказди. Эфир вақтида унга кўп бор эри билан муносабати ҳақида сўралди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча оилавий саволларга жавоб беролмайди, лекин ажрашаётганини ҳам инкор этмади. Улар бир неча кунлардан буён бирга эмас. Йигитали у билан тушган барча суратларни ўчириб юборган. Улар Instagram’да бир-бирини кузатмай қўйган. Муқаддас Саъдуллаева Аллоҳ барчага хайрлисини беришини таъкидлади. Актриса ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлиши мумкинлигини айтди. У ажрашаётгани ҳақидаги саволларга жавоб беролмайди.

«Ҳозирча оилавий саволларга жавоб бермайман. Аллоҳ ҳаммага хайрлисини беради. Нима бўлганда ҳам барчаси яхшиликка. Балки ҳаммаси олдингидан ҳам яхши бўлар. ‘Ажрашмоқчимисиз?’, каби саволларнинг жавобини беролмайман. Тақдиримиз нима бўлиши Худога аён», — дейди актриса.

Шунингдек, у эри хиёнат қилса, қандай йўл тутишини айтганди. У обуначиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Улардан бири актрисадан турмуш ўртоғи хиёнат қилса, нима қилишини сўраган. Муқаддас Саъдуллаева ҳеч нима қилмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, жуфтига хиёнат қилган одамнинг жазосини Аллоҳ беради. Актриса Худонинг жазоси олдида банданики ҳеч нима эмаслигини таъкидлади.

«Ҳеч нарса. Жуфтига хиёнат қилган инсонни Аллоҳ ўзини бир кун яхшилаб жазосини беради. Аллоҳни жазосини олдида банданики ҳеч нарса эмас», — деб ёзади актриса.