Медиа

Иззат Шукуровнинг тўйидан илк лавҳалар эълон қилинди — видео

Уларни хонанданинг опаси кўрсатган

Иззат Шукуровнинг тўйидан илк лавҳалар эълон қилинди — видео

Хонанда Иззат Шукуровнинг опаси Instagram саҳифасида укасининг тўйидан илк лавҳалар эълон қилди.

Иззат Шукуров илк бор 17 апрель куни Instagram саҳифасида турмуш ўртоғининг қўлини сўраганини маълум қилганди. Хонанда ушбу лаҳзалардан суратларни эълон қилиб, қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Биз охири бўлмаган ҳикояни бошлашга тайёрмиз», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Шундан сўнг хонанда никоҳдан ўтганини маълум қилганди. У ўз саҳифасида ушбу жараён акс этган видеони эълон қилган. Видео аввалида гуллар билан безатилган жойда Иззат Шукуровни кўриш мумкин. Аёли унинг орқасида келганда эса, хонанда ўгирилади ва унинг қўлидан тутади.

Шунингдек, у никоҳ тузилган тўғрисидаги гувоҳномани ҳам кўрсатган. Иззат Шукуров жойлаган видео остида турмуш ўртоғини ҳам белгилаб қўйган. Бироқ хонанда бу гал ҳам аёлининг юзини кўрсатмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Кейинроқ Иззат Шукуровнинг турмуш ўртоғи биринчи марта кўриниш берганди. Шу пайтга қадар Иззат Шукуров аёли ҳақида бирорта ҳам маълумот айтмаган. Ҳозиргача унинг исми ҳам маълум эмас. Улар иштирокидаги видеоларда хонанда аёлининг юзи кўринмаган. Бироқ никоҳдан ўтаётгандаги видеолавҳада илк бор унинг юзи кўринган.

Хонанда 27 июнь куни Робия билан оила қурмоқда. Тўйдан лавҳаларни Иззат Шукуровнинг опаси Сурайё эълон қилган. Унда дастлаб тўй олди уйда карнай-сурнайларнинг чалинишини кўриш мумкин. Шу билан бирга, Сурайё жойлаган видеода фотосессия жараёни ҳам акс этган. Иззат Шукуров куёв жўралари билан келинникига кетишдан олдин оила катталаридан дуо олган. У келинга бериладиган гулдастани ҳам кўрсатган.